Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар бўйича келиша олмаяпти
Элчилар Германия, Италия ва бошқа бир қатор давлатлар сабаб келишувга эриша олмадилар. Россиядан синтетик каучук етказиб бериш бўйича келишмовчиликлар юзага келди, дея хабар беради Politico.
Европа Иттифоқи давлатлари элчилари 15 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича келиша олмади, деб хабар берди Politico 16 февраль, пайшанба куни. Нашрнинг ёзишича, келишмовчилик Россиядан асосан шиналар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган синтетик каучук импортини чеклаш режалари туфайли юзага келган.
Италия, Германия ва бошқа бир қатор давлатлар ушбу хомашёни Россиядан олиб киришни тақиқлаш ғоясига шубҳа билан қарашди, Полша эса уни қўллаб-қувватлади. Politico Россиядан тақиқланиши мумкин бўлган синтетик каучук импортини йилига 700 миллион долларга баҳоламоқда.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланганининг бир йиллиги муносабати билан янги, ўнинчи санкциялар пакетини қабул қилишни режалаштирмоқда. Politico таъкидлашича, Европа Иттифоқи мамлакатларида чекловчи чораларни якунлаш ва келишиш учун ҳали вақт бор.
Bloomberg маълумотларига кўра, навбатдаги санкциялар пакети "Тинькофф" банки, Альфа-банк ва Росбанкка нисбатан чеклов чораларини ўз ичига олиши режалаштирилган. ЕИ россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни кенгайтириш, ҳарбий ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган хомашё ва товарлар, жумладан, ноёб металлар ва электроника учун савдо чекловларини жорий этиш ниятида.
Айни пайтда, Politico маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи санкцияларни четлаб ўтиш имкониятини бартараф этиш учун Россияга ва Россиядан режадан ташқари рейсларни амалга оширувчи авиакомпанияларга қўйиладиган талабларни кучайтирмоқчи. Ўз навбатида, EUobserver янги жазо чоралари доирасида Россияга санитария-техник воситаларни экспорт қилишни тақиқлаш ҳам мумкинлигини хабар қилди.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024