Тошкентда 19 февраль куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Шу муносабат билан 2023 йилнинг 19 февраль куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача:

• Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;

• Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;

• Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

• Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,

• Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилган.