Украина президенти Володимир Зеленский уруш бошланганининг бир йиллиги муносабати билан мамлакат халқига мурожаат йўллади.

Буюк Украинанинг буюк халқи! Бир йил муқаддам, шу куни эрталаб соат еттида мен сизларга атиги 67 сония давом этган баёнот билан мурожаат қилгандим. Унда ўша вақтда ҳам, ҳозир ҳам долзарб бўлган иккита асосий масала айтилганди. Россия бизга қарши кенг кўламли уруш бошлагани. Биз кучли эканимиз. Биз барчасига тайёрлигимиз. Биз ҳаммани мағлуб этишимиз. Чунки биз — Украина эканимиз!

2022 йил 24 феврали шундай бошланганди. Бу ҳаётимиздаги энг узун кун эди. Бизнинг замонавий тарихимиздаги энг қийин кун. Биз жуда эрта уйғондик ва шундан буён ухламаймиз.

Кимдир қўрқиб кетганди, кимдир шокка тушганди, кимдир нима дейишни билмасди, аммо барча нима қилиш кераклигини ҳис қиларди. Йўлларда тирбандликлар юзага келди, аммо кўплар қўлга қурол олиш учун йўл олди. Навбатлар юзага келди. Кимлардир чегарада турарди, аммо кўпчилик — ҳарбий комиссариат ва ҳудудий мудофаа қисмлари учун навбатда.

Биз оқ байроқ кўтармадик, балки кўк-сариқ байроқни ҳимоя қилишга киришдик. Қўрқиб кетмадик, синиб қолмадик, таслим бўлмадик. Змеийнийдаги чегарачилар ва улар рус ҳарбий кораблини жўнатган маршрут бу кураш рамзига айланди.

Ишончимиз мустаҳкамланди. Руҳимиз мустаҳкамланди. Биз кенг кўламли урушнинг илк кунида бардош бера олдик. Биз эртага нима бўлишини билмасдик, аммо аниқ тушуниб турардик: кейинги ҳар кун учун курашиш лозим!

Ва биз курашдик. Ва ҳар куни ғажидик. Ва биз кейинги кун учун омон қолдик. Кейин эса — учинчи кунга. Бизга яшаб қолиш учун берилган уч кун. 72 соатдан кейин мавжудлигимиз йўқ бўлиши билан таҳдид қилишганди. Аммо биз тўртинчи кун учун ҳам туриб бердик. Кейин бешинчи кун. Бугунга келиб эса бир йилдан буён бардош бериб қолмоқдамиз. Биз ҳамон шуни аниқ биламиз: кейинги ҳар кун учун курашиш лозим!

Қаршилигимиз давом этаётганига ҳисса қўшаётган барчага миннатдорчилигимни билдираман. Буларнинг бари бизнинг ҳимоячиларимиз. Украина қуролли кучлари. Қуруқлик қўшинлари, пиёдаларимиз ва танкчилар. Ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучлари. Артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, десантчилар, разведкачилар, чегарачилар. Махсус амалиёт кучлари, Украина хавфсизлик кучлари, Миллий гвардия, полиция, ҳудудий мудофаа кучлари — бизнинг барча хавфсизлик ва мудофаа кучларимиз. Улар туфайли Украина туриб бермоқда. Улар туфайли уруш бошидаги шафқатсиз ойдан омон ўта олдик.

Кейин баҳор келди. Янги ҳужумлар, янги яралар, янги оғриқлар. Душманнинг ҳақиқий ботинини барча кўриб қўйди. Туғуруқхоналар, Мариуполдаги драма театри, Миколайив маъмурияти, Харкивдаги Озодлик майдони, Краматорск вокзали ўққа тутилишини. Бучани, Ирпинни, Бородянкани кўришди. Бутун дунё «рус дунёси» аслида нимани англатишини аниқ тушуниб етди. Россия нималарга қодирлигини.