Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 1,5 минг доллар эвазига инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Ўзбекистон туманида фуқаро CEFR C1 инглиз тили сертификатини 1,5 минг доллар эвазига сотиб олмоқчи бўлган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида халқаро сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро М.Ш. ва бошқалар фуқаро Ж.А.га инглиз тилини билиш даражасини берувчи CEFR C1 тоифали халқаро сертификатни ҳеч қандай имтиҳон топширмасдан 1,5 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 1 000 долларни олганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026