Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташрифидан нималар кутаётганини айтди
Бугун, 27 февраль куни АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари Энтони Блинкен Қозоғистонга учиб кетди.
Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Бугун мен Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга саёҳатга кетяпман. Бу менинг Давлат котиби сифатида Қозоғистон ва Ўзбекистонга биринчи сафарим бўлади ва мен Марказий Осиё билан ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга интиламан. У ердан G20 йиғилиши учун Ҳиндистонга бораман», деди у.
АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари Энтони Блинкен Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Остонада у минтақадаги барча бешта давлат вакиллари билан АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлаш, шунингдек, умумий глобал муаммоларга ечим излашда минтақа билан ҳамкорлик учун C5+1 (Марказий Осиё мамлакатлари + АҚШ) вазирлар учрашувида иштирок этади.
C5+1 вазирлар йиғилишида АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, брифинг чоғида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистондагидек жадал ижобий силжишни дунёнинг ҳеч бир жойида кўрмаганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024