Самарқанд вилояти Оқдарё туманида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 23 февраль куни соат 04:20 ларда М-37 автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 44-километрида содир бўлган.

Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолган. У бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк автомобили тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.