Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳолат 27 февралдан 28 февралга ўтган кечаси тахминан соат 1:00ларда содир бўлган.

12-автобус саройига тегишли 131-сонли автобус Сергели туманидаги АГТКШдан қайтаётганда бошқарувни йўқотиб, транспортни дарахтга бориб урган. Қайд этилишича, бунга ҳайдовчининг ухлаб қолган сабаб бўлган.

Шунингдек, манбага кўра, ҳайдовчи автоҳалокат бўлган вақтнинг ўзидаёқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган ва операция қилинган. Ҳозирда у реанимация бўлимида беҳуш ётгани айтилмоқда.

Ҳозирча вазият бўйича бирор масъул ташкилот, хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати расмий хабар билан чиққани йўқ.