Марказий Осиёда сафар билан бўлиб турган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украинадаги вазият фонида минтақа давлатларига ўз суверенитетини таъминлашда ёрдам тақдим этишга ваъда берди. Америка дипломатияси раҳбари 28 февраль, сешанба куни Остонада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга қўшимча 25 миллион доллар (23,6 миллион евро) ёрдам ажратилишини эълон қилди. Блинкен Вашингтон давлатларнинг «мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини» қўллаб-қувватлашига ишонтирди. 2022 йил сентябрида АҚШ 25 миллион евро бўлиши керак бўлган яна бир маблағ пакетини ваъда қилди.

Молиялаштириш, хусусан, ҳудудда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилиши керак.

Марказий Осиё мамлакатлари 23 февраль куни БМТ Бош Ассамблеясининг Украинада имкон қадар тезроқ «тўлиқ, адолатли ва мустаҳкам» тинчликка эришиш зарурлиги ҳақидаги резолюциясига овоз беришда бетараф қолди. Туркманистон овоз беришда қатнашмади.

AFP агентлиги беш давлатдан бирининг дипломатига таяниб хабар беришича, Вашингтон билан яқинлашишда минтақа давлатлари «Россияни қўзғатмаслик» учун «жуда эҳтиёткор» ёндашувга амал қилмоқда.