Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways байрам кунлари учун 21 фоизли чегирма эълон қилди
Наврўз байрами муносабати билан 18-22 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун 21 фоизли чегирма эълон қилинди. Мазкур чегирма эконом ва бизнес класс тарифлари учун қўлланади.
Фото: АОКА
Uzbekistan Airways матбуот котиби Камола Икромованинг АОКАда ўтган брифингда маълум қилишича, байрам чегирмасини бошқа турдаги чегирмалар билан бирлаштириш тақиқланади. Чегирма 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун эса 25%, болалар чегирмасига қўшимча равишда 21% чегирма тақдим этилади.
Шунингдек, авиакомпания шу йилнинг 26 мартидан 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтаётгани ҳам маълум қилинди. Унга кўра, ёзги навигация даврида авиакомпания машҳур сайёҳлик йўналишларига парвозлар сонини кўпайтиради, йўналишлар тармоғини кенгайтиради.
Бу мавсумда 70 дан ортиқ йўналиш бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар кунига 2 марта, Бухорога эса 1 марта бўлади.
Қолаверса, Тошкентдан Қаршига ҳафтада 2 марта, Термиз ва Самарқандга 6 марта, Фарғона водийси бўйлаб: Наманганга – 2, Фарғонага – 3 ва Андижонга ҳам икки мартадан авиақатновлар бажарилади.
Эслатиб ўтамиз, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
17:58 / 21.01.2026