“Mercure” бренди 60 мамлакатда 810 дан ортиқ меҳмонхонага эга. Бренд 110 та мамлакатда 10 000 та ресторан ва барга, 5300 дан ортиқ меҳмонхонага эга ҳамда турли хизматлар, мукофотлар ва тажрибалардан фойдаланиш имконини берувчи содиқлик дастури — Accor Live Limitless лойиҳаси аъзоси бўлган дунёдаги етакчи меҳмонхоналар гуруҳи — “Accor” таркибига киради.



“Mercure Tashkent” турли тоифадаги 126 та замонавий ва кенг хоналарда жойлаштиришни таклиф қилиб, ўзининг илк меҳмонларини қабул қилмоқда. Меҳмонхонада иккита ресторан — турк ва Европа таомлари, кўплаб хизматларга эга спа маркази, шунингдек, учрашувлар ва тадбирлар учун конференция заллари мавжуд.



“Биз гуруҳнинг Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонаси бўлган “Mercure Tashkent”нинг очилишини ғурур билан эълон қиламиз. Анъанага кўра, Ўзбекистон Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган асосий савдо ва маданий йўллар чорраҳасида бўлиб, ўзлигини энг яхши жаҳон намуналари асосида ривожлантиришга муваффақ бўлди. Шу боис Accor ҳамкоримиз Lumiere МЧЖ билан биргаликда маҳаллий маданият, характер ва анъаналардан илҳомланган ўзига хослиги ва уйғунлиги учун “Mercure” брендини танлади.
Меҳмонхонанинг замонавий инфратузилмаси ва қулай жойлашуви минтақага янги сайёҳлар ва ишбилармон саёҳатчиларни жалб қилиш учун ажойиб имконият яратади. Ўз навбатида, биз меҳмонларга энг юқори жаҳон стандартларига асосланган хизматларни таклиф қилишга ва уларнинг Тошкентда қолишларини унутилмас қилишга тайёрмиз. Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда таниқли халқаро брендлар остида янги меҳмонхоналар очилиши мамлакатнинг сайёҳлик жозибадорлигини оширади, унинг ички ва халқаро сайёҳлик бозорларида рақобатбардошлигини мустаҳкамлайди”, — деди Accor New East Europe бош директори Алексис Деларофф.
Шота Руставели кўчасида жойлашган меҳмонхонадан Тошкентнинг асосий музейлари, афсонавий Чорсу бозори ва шаҳарнинг тарихий марказига бориш қулай. “Mercure Tashkent” халқаро аэропорти ва темирйўл вокзалидан атиги 10 дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, у ердан Самарқанд ёки Бухорога тезюрар поездга чиқиш мумкин.























