Пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳокимлигидан маълум қилишларича, Чўлпон кўчаси бўйлаб олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан 4 март куни эрталаб соат 9:00 дан 4 апрелга қадар Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳкўчасига олиб борувчи йўл қисман ёпилади ва автомашиналарнинг ҳаракати тўхтатилади. Транспорт ҳаракати «Жарбоши» аркаси орқали янги йўлдан амалга оширилади.
Туман ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

















