11:18 / 09.03.2023
10953

Киев мэри Кличко россияликларнинг янги ракета зарбалари ҳақида маълум қилди

Киевга янги ракета зарбалари берилди, Святошинский туманида навбатдаги портлаш қайд этилди, деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram’да. 

Фото: Reuters

Ҳодиса оқибатида турар жой биноларидан бирининг ҳовлисида автомашиналар ёниб кетган, икки жабрланувчи бор, улар касалхонага ётқизилган

«Ракета ҳужуми туфайли энергетиклар пойтахтда электр таъминотини авариявий тўхтатишди. Ҳозирда истеъмолчиларнинг 15 фоизга яқини электр таъминотидан маҳрум», - деди Кличко.

Бундан олдин Россия Украинага янги ракета зарбалари бергани хабар қилинганди.

Украина ОАВ Каспий денгизидан мамлакатнинг марказий ҳудудлари йўналиши бўйича ракеталар қайта учирилгани ҳақида хабар тарқатди. 

Днипро, Одесса шаҳри ва Одесса вилоятида портлашлар қайд этилди. Россия ракеталари Винница, Тернопил ва Хмелницкий вилоятлари устида аниқланган. Днипропетровск, Миколайив ва Одесса вилоятларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади.

Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Россия томонидан Скадовск ҳудудидан ракета учирилиши қайд этилган. Одесса вилояти ва Павлоградда ҳаво мудофаа тизими ишлаб кетди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top