Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурорлиги лавозимида қолди
У муқаддам Тошкент вилояти ҳокими ва Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.
«Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Жасурович Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди», дейилади хабарда.
Исломжон Эргашхўжаев 1970 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда университет) тамомлаган.
1999-2004 йилларда Бош прокуратурада турли лавозимларда ишлаган, 2009 йилга қадар Тошкент шаҳри Миробод тумани прокурори бўлган. 2009-2011 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри прокурори, 2011 йилда Оҳангарон тумани прокурори бўлган, 2011 йилдан 2016 йил мартига қадар Пскент тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.
2016 йил мартида эса Тошкент вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади.
2016 йил 15 августида Тошкент вилояти ҳокимлигида ярим йилдан ортиқроқ ишлаган Содиқ Абдуллаев ўрнида иш бошлайди. Унинг ўзи ҳам ҳокимликда кўп вақт қолмайди ва 2016 йил декабрида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимига ўтказилади. 2017 йил ноябридан буён эса Жиззах вилояти прокурори лавозимида ишлаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43
-
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
Жаҳон | 22:32
-
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
Жамият | 22:09
-
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон | 22:04
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

09:40 / 20.03.2025