Президентнинг “Шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва 2026 йилда Ўзбекистонда 46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва 2026 йилда Ўзбекистонда 46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
- мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда тизимли равишда шахмат мусобақаларини ўтказиб бориш;
- шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш ҳамда замонавий методикалар асосида шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
- мамлакатда профессионал шахматни ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш;
- шахматчилар рейтинги доимий юритиладиган миллий электрон платформани яратиш;
- хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги “Ёшлар марказлари”дан ижара тўловларисиз жой ажратиш;
- 2026 йилда 46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.











