Жаҳон | 00:18 / 12.03.2023
18630
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Киевга Қримга ҳужум уюштиришда ёрдам бериши мумкин — ОАВ  

Вашингтон Қримдаги операциялар учун Киевга авиация бериши ҳам мумкин. 

Фото: Reuters

Қўшма Штатлар Киевга Қримга қарши ҳужум уюштиришда ёрдам бериши мумкин. Шарҳловчи Стивен Брайеннинг бу ҳақдаги мақоласини Asia Times нашр этди. 

«Украина жиддий тайёргарлик кўраётган баҳорги ҳужум Киевда эмас, балки Пентагонда режалаштирилган бўлиши мумкин», дейилади мақолада. 

Муаллиф Украина томонидан ярим оролга ҳужум қилиш эҳтимоли юқори деб ҳисобламоқда. У АҚШ бу мақсадга эришиш учун Киевга жуда катта миқдордаги ҳарбий техника бераётганига эътибор қаратди. 

«Айни пайтда яна қанча Америка кемалари океанда эканлиги ёки бошқа портларга етиб боргани ҳозирча номаълум. Аммо маълумки, НАТО Украина ҳужуми бошланиши биланоқ техникаларни юборишга тайёрланмоқда», деди Брайен. 

У Вашингтон Қримдаги операциялар учун Киевга авиация бериши мумкинлигини олди. Шарҳловчига кўра, АҚШ самолётларига Украина белгилари чизилиши, аммо уларни америкалик ёки НАТО учувчилари бошқаришини кутиш мумкин. 

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари Виктория Нуланд Қримдаги рус ҳарбий объектлари Украина учун қонуний нишон эканини маълум қилганди. Бироқ, унинг таъкидлашича, ярим орол билан ишлашдан олдин Киев бошқа «муҳим ҳудудларни» қайтариши керак. 

 

Мавзуга оид