Ўзбекистонда 13 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янги ҳафта бошида Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди.
«Ўзгидромет» 13 март куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +21...+26 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.