Ўзбекистон | 12:55 / 15.03.2023
13686
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz абонентлари 500 миллион сўм ютиб олди

Mobiuz мобил операторининг “Омадли тўлов” акцияси якунланди. 84 нафар абонент турли пул совринларини қўлга киритди.

Фото: Mobiuz

Mobiuz фаолиятининг биринчи йиллариданоқ қимматбаҳо совринларни ютиш имкониятини берувчи турли акцияларни ўтказиб келади. Биргина сўнгги 4 йил ичида компаниянинг 170 дан ортиқ абонентлари 3 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағларни, шунингдек, 15 та автомобиль ва Дубайга 4 та саёҳатни ютиб олишган.

“Омадли тўлов” акцияси абонентлар ўз омадларини синаб кўриш учун яна бир имконият бўлди. У ўтган йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 28 февралигача бўлган даврда ўтказилди.

Фото: Mobiuz

Иштирок этиш учун абонентлар компаниянинг расмий мобил иловаси орқали исталган Mobiuz абоненти ҳисобини камида 40 минг сўмга тўлдириши керак эди. Ҳар 40 минг сўм битта имкониятга тенг эди. Акциянинг уч ойи давомида битта абонент-иштирокчи 30 та имкониятни тўплаши мумкин эди.

Совринлар ўйини бошланишидан бир неча кун олдин барча имкониятларга ноёб ID-кодлар берилди. Махсус USSD-буйруғи (*2023#) ёрдамида абонентлар ўзларига айнан қайси ноёб кодлар белгиланганлигини билиб олишлари мумкин эди. Умумий ҳисобда 43 025 та шундай ноёб кодлар ўйинда рўйхатга олинди.

Фото: Mobiuz

Акция ғолиблари томошабинлар, иштирокчилар ва ташкилотчи учун қулай бўлган энг самарали усул – онлайн рандомайзер ёрдамида аниқланди. Жами 84 та соврин ўйнади: ҳар бири 1 миллион сўмдан – 30 та соврин, 3 миллион сўмдан – 20 та, 5 миллион сўмдан – 15 та, 10 миллион сўмдан – 10 та, 15 миллион сўмдан – 5 та соврин ҳамда 20 миллион сўмдан – 3 та соврин ўйналди. Асосий ютуқ эса 100 миллион сўмни ташкил қилди.

Ўйин жараёнини IT Park Uzbekistan, Telegram ва “Яндекс Реклама”нинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат мустақил комиссия ҳамда Mobiuz офисларидан бирига ташриф буюрганлар бевосита кузатиб борди. Тадбирнинг максимал шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Telegram ва Instagram фойдаланувчилари учун онлайн трансляция ташкил этилди.

Фото: Mobiuz

Жараён давомида ғолиб деб топилган айрим ID-кодлар соҳиблари билан телефон алоқаси ўрнатилди. Бошловчи уларга хушхабарни тўғридан-тўғри онлайн эфир пайтида айтиб берди ва биринчи таассуротларини билиб олди.

Барча ғолибларнинг ID-кодлари ва ғолиблар рўйхати www.mobi.uz сайтида жойлаштирилган. Ғолибларни аниқлаш маросимини эса операторнинг Instagram аккаунтида кўриш мумкин.

Бир неча кун ичида компания вакиллари ғолиблар билан боғланадилар ва совринларни топшириш учун уларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришни бошлайдилар. Кейин эса пул сертификатларини топшириш маросимлари бўлиб ўтади, бу ҳақда Mobiuz алоҳида эълон қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид