Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ чоракфинал ўйинлари учун қуръа ташланди
1/4 финал босқичида «Реал» — «Челси», «Ман Сити» — «Бавария» жуфтликлари ҳосил бўлди. Бу икки жуфтлик ғолиблари яримфиналда ўзаро тўқнаш келади.
17 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» яримфинал йўлланмаси учун «Челси»га қарши икки ўйиндан иборат баҳсда майдонга тушадиган бўлди, «Манчестер Сити» эса «Бавария»га қарши финал олдидан олдинги финал баҳсларини ўтказади.
ЕЧЛ 1/4 финал жуфтликлари:
- «Реал» — «Челси»
- «Интер» — «Бенфика»
- «Манчестер Сити» — «Бавария»
- «Наполи» — «Милан»
Мухлисларни яримфиналда ҳам шиддатли тўқнашувлар кутади. «Реал» — «Челси» жуфтлиги ғолиби финал учун «Манчестер Сити» — «Бавария» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ўз навбатида, «Интер» — «Бенфика» жуфтлиги ғолиби «Наполи» — «Милан» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 11–12 апрел, жавоб ўйинлари эса бир ҳафтадан кейин – 18–19 апрел кунлари бўлиб ўтади.
Яримфиналлар 9 ва 10 май кунларига, жавоб учрашувлари 16 ва 17 май кунларига белгиланган. Финал 10 июн куни ўтказилади.
Мавзуга оид
18:11 / 03.06.2026
Абдуқодир Ҳусанов АПЛда трансфер нархи энг кўп ошган футболчилар ўнталигига кирди
23:45 / 31.05.2026
Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
12:01 / 25.05.2026