Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин кўнгиллилар ҳақидаги «фейклар» учун 15 йилга қамаш тўғрисидаги қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушнинг барча иштирокчилари, жумладан, кўнгиллилар ва Россия Қуролли кучларига ёрдам берган шахсларни «обрўсизлантириш» учун қамоқ жазоси тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.
Жиноят кодексининг 207.3-моддасида «фейклар» оғир оқибатларга олиб келган тақдирда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлиб, унга кўнгиллилар тузилмалари, ташкилотлар ёки Россия Федерацияси Қуролли кучларига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашувчи шахслар тўғрисида «фейклар»ни тақиқлаш ҳақидаги банд қўшилди.
Аввалроқ Россияда «махсус ҳарбий операция»ни «обрўсизлантирганлар» фуқароликдан маҳрум қилиниши хабар берилганди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича Давлат думаси қўмитаси томонидан қабул қилинган «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар давлатга хиёнат ва «махсус ҳарбий операция»ни «обрўсизлантириш» учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни назарда тутади.
2022 йил 5 апрелдаги қонун лойиҳасида фуқароликдан маҳрум қилиш, шу жумладан террористик характердаги жиноятлар, давлатга қарши оғир жиноятлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, ҳужжатларни қалбакилаштириш соҳасидаги жиноятлар учун ёки фуқаронинг илтимосига биноан фуқароликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Ўзгартиришлар Россия фуқаролигига қабул қилинганда 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартиради, шунингдек, Россия паспортини олишнинг соддалаштирилган тартибига эга бўлган шахслар тоифасини аниқлаш бўйича президентнинг ваколатларини кенгайтиради.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026