ISW: Россия Қуролли кучларининг ҳужуми якунига етяпти
Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳужуми энг юқори даражага чиқиши арафасида.
Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Донбассдаги ҳужум операциялари суръати секинлашди, бу Россия Қуролли кучларининг баҳорги ҳужуми яқин орада якунланишидан далолат бериши мумкин, дейди таҳлилчилар.
Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида улар Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг Россия Донбассда кутилаётган кенг кўламли ҳужум ва Бахмутни тактик қўлга олишни якунлаш учун етарлича куч тўплай олмади, деб ҳисоблаган баёнотига эътибор қаратилган.
Агар 300 000 россиялик ҳарбий хизматчилар ҳужумда ҳал қилувчи устунликни таъминлай олмаса, кейинги сафарбарлик тўлқинлари пайтида қўшимча кучларни жалб қилиш тубдан бошқача натижага олиб келиши даргумон, дея ишонч билдирган ISW экспертлари.
Уларнинг фикрича, Украина Қуролли кучлари ташаббусни қайтариб олиш ва фронтнинг муҳим секторларида қарши ҳужумни бошлаш учун барча имкониятларга эга.
Мавзуга оид
14:10
NYT: Россия-Украина уруши боши берк кўчадан чиқди
00:30
Россия ФВВ уруш даврида мурдаларни тезкор кўмишга оид қўлланма ишлаб чиқди
20:09 / 02.11.2024
Россия иқлим исиши туфайли Арктикадаги оролини йўқотди
18:17 / 02.11.2024