Учрашувда қишлоқ хўжалиги йўналишида хизматлар кўрсатиш бўйича Малайзия тажрибасини ўрганиш, мазкур соҳада ушбу мамлакат мутахассислари ва агрономларини Ўзбекистонга жалб этиш ва икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида томонлар малайзиялик қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва агрономларини Ўзбекистонга юбориш, Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида Англашув меморандумини имзолаш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришди.

















