Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар орасида Германия биринчи ўринни эгаллади – 6 та лайнер (421,7 млн).

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Литва – 4 та (66,7 млн)
  • Швейцария – 1 та (86,5 млн) 
  • Франция – 1 та (64,3 млн)
  • Сингапур – 1 та (61,6 млн)
  • Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Ўзбекистон 2023 йилнинг январ ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган. Январ ойида самолётлар харид қилинган мамлакатлар рўйхатида Швейцария йўқ эди.