Штайнмайер ва Павел: НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш муҳим
Петр Павелнинг Берлинга илк ташрифи доирасидаги асосий мавзулардан бири Европада хавфсизликни мустаҳкамлаш бўлди. Чехия президенти Германияни Европа Иттифоқининг мудофаа сиёсатида етакчи роль ўйнашга чақирди.
Чехиянинг янги президенти Петр Павел Берлинни Европа мудофаа ва хавфсизлик сиёсатида етакчилик ролини ўз зиммасига олишга чақирди. «Германия ўз етакчилигини кўп жиҳатдан кўрсатишига ишонаман», деди у 21 март, сешанба куни Берлинга ўзининг илк ташрифи чоғида. Бошқа нарсалар қаторида, Германия урушдан кейин Украинани тиклаш бўйича етакчи давлатга айланиши керак, дейди Павел.
Германия ва Чехия ўртасидаги муносабатлар «жуда юқори даражада ва биз уни янада юқорига кўтаришни хоҳлаймиз», деди Павел Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан Берлиндаги Бельвю саройида ўтказилган қўшма матбуот анжуманида, У «стратегик мулоқот» доирасида Германия-Чехия ҳукумати учрашувларини мунтазам ўтказишни таклиф қилди.
Ўз навбатида, Штайнмайер Россия Украинага бостириб кириши билан Европадаги тинч тартибни бузганини айтди. Ҳозирги вазиятда Европа Иттифоқи ва НАТО доирасида бирликни сақлаш муҳим вазифадир, деди у. «Германия-Чехия муносабатлари ҳеч қачон ҳозиргидек яхши бўлмаган», деди Штайнмайер. У келгуси йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ваъда берди.
Ҳар икки сиёсатчи ҳам бир овоздан ЕИ ва НАТОнинг Россияга нисбатан муштарак позициясини ва Россия босқинидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага кўпроқ ёрдам берилишини билдирди. Улар, шунингдек, шарқий қанотда НАТО аскарларининг бўлиши муҳимлигини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
20:50 / 21.01.2025
Эстония НАТОдан электр таъминоти инфратузилмаларини қўриқлашда ёрдам сўрайди
22:12 / 16.01.2025
Зеленский Украинанинг НАТОга қўшилишига қарши бўлаётган давлатлар номини ошкор қилди
23:43 / 15.01.2025
Bloomberg: Путин Трамп билан музокараларда Украина НАТО аъзоси бўлмаслигини талаб қилади
21:23 / 15.01.2025