Тошкентда иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказилиши муносабати билан 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар қилди.
«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади хабарда.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишлари сўралди.
Носозликлар аниқланса, (78) 129−01−85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.
1-ИМ (М-1,4)
28 март
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчалари, Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳалари, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат аграр университети ҳудуди.
2-ИМ
5 апрел
Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Феруза, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, Қорасув-1,2,3,4,6, Феруза, Бўз-2 даҳалари.
3-ИМ (М-1,4)
27 март
Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Шифонур, Зиё, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Ҳувайдо, Гулобод кўчалари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М - 10, 11, 13, 14, М-26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Талабалар шаҳарчаси, ТошДТУ ҳудуди.







