Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Лондондан Challenger 2 танклари етиб келганини тасдиқлади
Украина мудофаа вазири Олексий Резников Буюк Британия томонидан Киевга топширилган биринчи Challenger 2 асосий жанговар танкларини «фантастик машиналар» деб атади.
Резников шундай танклардан бирида ҳаракатланиб кўрган. Вазирнинг Twitter’да қўшимча қилишича, техникалар Украинага «яқинда етиб келган» ва улардан тез орада «жанговар вазифаларни» бажаришда фойдаланилади.
Олексий Резников Буюк Британия бош вазири Риши Сунак, ўзининг британиялик ҳамкасби Бен Уоллес ва ушбу мамлакат халқига миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Украина ҳарбий хизматчилари Буюк Британияда Challenger 2 танкларини бошқариш бўйича ўқув машғулотларини якунлаб, Украинага қайтишганди.
Январь ойида Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Киевга ушбу турдаги 14 та ҳарбий машинани топшириш ниятида эканлигини маълум қилган эди, ўша ойда Украина ҳарбийлари қиролликка машғулотлар учун келган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026