Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина: Россия 4390 нафар украиналик болани ўғирлаб кетди
Фото: Picture Alliance
Украинада 4390 нафар чин етим, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Россия томонидан ўғирлаб кетилган деб расман тан олинди. Бу ҳақда вақтинчалик босиб олинган ҳудудлар реинтеграцияси бўйича вазир Ирина Верешчук телемарафон эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўғирланган болалар ё вақтинча босиб олинган ҳудудларда қолмоқда ёки Россиянинг ўзига олиб чиқиб кетилган.
28 март куни Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2022-2023 йилларга мўлжалланган дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Унда Украина ва Россияга алоҳида ҳисобот бағишланган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Украинага бағишланган бобда Россия расмийлари томонидан украиналикларни «фильтрлаш» деб аталган нарсаларни тасвирлаб, қийноқлар, ўлим таҳдидлари, оилаларни ажратиш ва болаларни ота-оналаридан олиб қўйиш борасида далилларга таянган.
Буларнинг барчаси Россия армияси томонидан ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши бошқа жиноятлар содир этилганидан далолат беради, дея эслатади ҳисобот муаллифлари. Ҳисоботда инсон ҳуқуқлари фаоллари Россия томонининг ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни Украина зиммасига юклашга уринишларини ҳам эсга олган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026