Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Содиқжон Бобоевич Содиқов Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

1979 йилда туғилган С. Содиқов 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2006 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида кардиолог-шифокор сифатида бошлаган.

2009–2010 йилларда «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш» қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори сифатида ишлаган. Шунингдек, 2010–2021 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг умумий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб хизмат қилган.

С. Содиқов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

  • Xoразм вилояти ССБга 2020 йил декабридан буён Иноят Ҳажиев раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Xoразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Купалбай Раимбердиевич Тангрибердиев вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинланди. 

Купалбай Тангрибердиев

1976 йилда туғилган К.Тангрибердиев 2000 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаб, ушбу муассасада кафедра ассистенти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида шифокор вазифаларида ишлаган.

Кейинчалик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш» қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи (2020 йилга қадар) каби қатор масъул лавозимларда меҳнат қилган.

Ушбу мутахассис тайинловга қадар Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди. 

Шунингдек