Хоразмдаги педофил-амалдорлар иши 6 апрел куни қайта кўриб чиқилади
Аввалроқ Бош прокуратура икки амалдорга қўлланган жазони енгил деб ҳисоблаб, Олий судга протест киритганини маълум қилганди.
Хоразм вилоятидаги педофил-амалдорлар иши бўйича кассация инстанцияси судига келтирилган протест 6 апрел куни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълумот берди.
«Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.
Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрел куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади», дейилган хабарда.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида «Сукут сақлама» лойиҳаси Хоразм вилоят адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ва туман ФВБ раҳбари Анвар Курязов Урганчдаги оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган тарбияланувчилари (15-17 ёшли уч нафар қиз) билан 10 ой давомида жинсий алоқада бўлиб келгани, бунда уларга меҳрибонлик уйи мудири кўмак бергани, суд эса амалдорларга 1,5 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинлагани ҳақида хабар берганди.
Бу ҳақда жамоатчиликка маълум бўлгач, ижтимоий тармоқда кескин норозилик тўлқини кўтарилди.
2 апрел куни Бош прокуратура икки амалдорга қўлланилган жазони енгил деб ҳисоблаб, 29 март куни Олий судга протест киритганини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:31 / 18.01.2025
Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди
13:59 / 13.01.2025
«Босимлар остида ва ҳимоя ҳуқуқисиз» – Алламжоновнинг ишчилари нега 15 суткага қамалганди?
08:51 / 13.01.2025
Комил Алламжоновга яқин шахсларнинг шикояти Олий судда кўриб чиқилади
17:49 / 06.12.2024