16:32 / 04.04.2023
11212

Украина: Россия кунига ўнлаб бомбалар ташлаяпти

Россия Қуролли кучлари узоқ масофали бомбалардан фаол фойдаланмоқда, Украина Қуролли кучлари уларни қайтара олмайди, дея маълум қилди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат миллий телемарафон эфирида. 

Фото: AFP

«Тинчлик йўқ. Душман авиацияси, афсуски, ишламоқда ва кеча бир неча бор хабарларда айтилган эдики, улар ўнлаб километрлар, тахминан 70 километргача уча оладиган махсус бомбалардан фойдалана бошлади. Душман кунига 10-15 тадан 20 тагача бомбани бизнинг ҳаво мудофаа тизимимизнинг кириш имкони деярли йўқ бўлган ҳудудларга Су-35, Су-34 самолётларидан ташламоқда, бу демаркация чизиғи бўйлаб рўй беряпти», деди Игнат

Унинг сўзларига кўра, бу Украина учун янги таҳдид бўлиб, унга зудлик билан жавоб бериш керак, аммо ҳозирча бунинг олдини оладиган ҳеч нарса йўқ. 

«Бу самолётларни чегараларимиздан узоқлаштириш учун бизга Patriot каби узоқ масофали учувчи тизимлар ва ҳаво мудофаа тизимлари керак. Албатта, бизга узоқ масофаларда «ҳаво-ҳаво» ракеталарини ишлата оладиган қирувчилар ҳам келиши лозим», - дея таъкидлаб ўтди Игнат.

Бундан олдин Дания ва Норвегия Мудофаа вазирликлари биргаликда Украинага 8000 дона 155 миллиметрли артиллерия снарядларини топширишга келишиб олганди.

Қайд этилишича, икки давлат томонидан ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан ўқ-дориларни йиғиш кейинчалик Украина томонига ўтказиш учун Данияда амалга оширилади. 

Снарядларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш муддати кўрсатилмаган. Аммо, ўқ-дорилар CAESAR ўзиюрар артиллерия мосламалари (ЎАМ) учун мос келади, уни Украинага беғараз тарзда етказиб бериш Дания парламенти томонидан йил бошида маъқулланган. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top