Аввалроқ «Европа ҳақиқати» нашри хабар берганидек, Зеленский 5 апрел куни Варшавага расмий ташриф билан келади, бу унинг уруш бошланганидан бери учинчи хорижга сафаридир.
«Президент Зеленский Полша чегарасини кесиб ўтди, деб айта оламан», — деди Пшидач.
Аввалроқ Полша Украинага ваъда қилинган МиГ-29 қирувчи самолётларининг биринчи партиясини топширганди.
«Менинг маълумотларимга кўра, бу жараён аллақачон якунланган, яъни бу биринчи қисмнинг топширилиши. Албатта, келгусида эҳтимолий ёрдам ва қўллаб-қувватлов ҳақида ҳали гаплашамиз», - деди Полша президентининг вакили Маркин Пшидач.
Варшава айнан нечта самолёт юборганига аниқлик киритилмаган.


















