Лойиҳалар Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки ва Европа инвестиция банки каби молиявий институтлар билан бирга молиялаштирилиши кўзда тутилмоқда.
Masdar Жиззах вилоятида номинал қуввати 220 МВт бўлган Nur Jizzakh, Самарқанд вилоятида номинал қуввати 220 МВт бўлган Nur Samarkand ва Сурхондарё вилоятида номинал қуввати 457 МВт бўлган Nur Sherabad фотоэлектр қуёш электр станцияларини қуриш ва фойдаланишга топширишда ёрдам беради.
Электр станциялари ишга туширилгандан сўнг, учта лойиҳа биргаликда 2200 ГВт/соатгача электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.















