“Конвертациянинг ўзи қанчадан қанча истеъдодли тадбиркорларни вайрон қилганди” – фарғоналик тадбиркор
“Fargana Global Textile” пахта-тўқимачилик кластерининг раҳбари Музаффар Раззоқовнинг таъкидлашича, 2016 йилдан кейин у тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, 6,5 мингта ишчи ўрни яратган, йилига 100 млн доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қиляпти.
11 апрель куни Тошкентда тадбиркорлар иштирокида “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Савдо-саноат палатаси вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди. Хусусан, “Fargana Global Textile” пахта-тўқимачилк кластерининг раҳбари Музаффар Раззоқов сўнгги йиллардаги ўзгаришлар унинг фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гапириб берди.
“Фаолиятимизни 2006 йилда бошлаганмиз. Хорижда ўқиб юрган пайтларим, Ўзбекистонда ҳам чет элдаги каби иш шароитларини ташкил қилсак, деб ҳавас қилганман. Тўқимачилик соҳасига технологиялар, асбоб-ускуналар ва инновацияларни олиб кириш мақсадида корхона ташкил қилганмиз. Аммо кўпгина қийинчиликларни бошдан кечирганмиз. Хусусан, энг катта муаммолардан биттаси конвертация эди. Бу сир эмас, ҳозир очиқчасига айтамиз. Айнан конвертациянинг ўзи қанчадан қанча истеъдодли тадбиркорларни вайрон қилган.
Бугунги кунда ҳаммага кенг шароитлар яратилди. 2016 йилдан кейин вазият 180 градусга ўзгарди. Биз ҳам ўзимизнинг бизнесимизни кенгайтирдик. Ҳозирги кунга келиб, 6,5 мингта иш ўрни яратганмиз. Йил охиригача бу кўрсаткични 8 мингтага етказишни режалаштиряпмиз. Йилига 50 минг тонна ип, 18 млн метр юқори сифатли трикотаж мато чиқарамиз ва 100 млн доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қиламиз. Буларнинг ҳаммаси олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси деб биламан. Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилди. Янгиланаётган Конституциянинг 65-моддасида давлат ҳамма тадбиркорларга тенг имконият ва шароит яратишга мажбурият оляпти. Бизнинг катта жамоамиз референдумда қатнашади ва овоз беради. Қолганлардан ҳам шуни сўраб қоламан”, деди Музаффар Раззоқов.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди

18:54 / 21.07.2023
«Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий портали иш бошлади

18:19 / 21.06.2023
Эрдўған аёлларнинг бош кийим кийиш ҳуқуқини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди

15:32 / 02.06.2023