Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Ўзбекистон» массивларида 305 та янги кўп квартирали уй-жой қурилади
2023 йилда «Янги Ўзбекистон» массивларида (38 та) жами 837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 майдан:
- қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;
- 2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
- 2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади.
Бунда:
- компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;
- кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;
- кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.
2023 йилда «Янги Ўзбекистон» массивларида (38 та) жами 837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
- 2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.
- «Менинг биринчи уйим» дастури тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани «Туркистон» маҳалласида амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:33 / 29.03.2026
Тиббиёт ходимларига имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
10:01 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев: қишлоқ ва маҳаллаларга Янги Ўзбекистон руҳи кириб бормоқда
09:10 / 08.12.2025
Исломободда “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи барпо этилади
16:58 / 20.11.2025