ISW: Тинч океани флоти машқлари - Россиянинг Хитойни жалб қилишга уриниши
АҚШ Урушни ўрганиш институтининг (ISW) янги шарҳига кўра, Кремль Россиянинг Тинч океанидаги денгиз кучини намойиш қилиш учун машқларни бошлаш орқали Хитойни кўпроқ жалб қилишга умид қилмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, Тинч океани флотини юқори жанговар шай ҳолатга келтириш орқали Москва Пекинга Россия Хитойнинг Тинч океанидаги хавфсизлик мақсадларини қўллаб-қувватлаши ҳамда Тинч океани давлати сифатида ҳаракат қила оладиган тенг ҳуқуқли ҳарбий ҳамкор бўлиб қолишига ишора қилмоқда.
Бундан ташқари, Кремль 19-21 май кунлари Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммити олдидан Япониянинг Украинани қўллаб-қувватлашини тўхтатиш учун Тинч океани флотини машқларидан фойдаланиши мумкин, дейди ISW экспертлари.
Шарҳда таъкидланишича, Россия Ғарбнинг Киевга кўпроқ ёрдам беришига йўл қўймаслик учун «Ғарбга қарши шунга ўхшаш ахборот операциялари ва намойишкорона ҳаракатларни амалга оширяпти», аммо Москванинг ҳаракатлари «ҳеч қачон ҳақиқий кескинлашувдан хабар бермаган».
Шу билан бирга, Россия ҳарбий-денгиз флотининг Тинч океани флотида Японияга ҳақиқатан ҳам таҳдид соладиган ёки Хитойни Россия тенг ҳарбий куч эканлигига ишонтиришга яроқли позицияни эгаллаш учун керакли даражада жанговар куч етишмаяпти, дея хулоса қилган таҳлилчилар.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024