Кўча супуришдан пахта теримигача. Ўқитувчиларнинг яқин ўтмишидан сўйловчи ролик
Ўқитувчи Балогардонова ҳамда директор Ура Баракаллаевич образи орқали янги таҳрирдаги Конституциянинг 52-моддаси қизиқарли тарзда тушунтириб берилди. Ушбу моддада давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши ҳақидаги норма белгилаб қўйилган.
Янгиланаётган Конституцияга алоҳида модда киритилиб, унда педагогларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 52-моддасига кўра, ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Амалдаги Конституцияда ўқитувчилар учун алоҳида модда йўқ эди. Фақатгина 41-моддада ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида бўлиши белгилаб ўтилган.
Мазкур янги норма яқин йилларгача мажбурий меҳнат туфайли далада қора ишчи, кўчада тозаликбон бўлиб келган ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Оддий айтганда, эндиликда ўқитувчи қадр топади, пешонасига офтоб тегади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
Мавзуга оид

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

12:23 / 13.03.2025