АҚШ: Россия Киевга етказилган зарарни қоплаши керак
Жаҳон ҳамжамияти Россия Федерацияси жавобгарликни ўз зиммасига олишини ва уруш давомида Киевга етказилган зарарни қоплашини кутмоқда, деди Жанет Йеллен. Шу билан бирга, Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича чекловлар мавжуд, дея қўшимча қилди у.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Россия Украинага етказилган зарарни қоплаши керак, деб ҳисоблайди. Бу позицияни АҚШ Молия вазирлиги раҳбари CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, ундан парчаларни телеканал ўз веб-сайтида 15 апрель, шанба куни жойлаштирди.
Йелленнинг сўзларига кўра, ҳозирда буни амалга оширишга имкон берадиган механизмлар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
«Менимча, жаҳон ҳамжамияти Россиядан бу масъулиятни кутмоқда», - дейди у. «Биз буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз, бироқ музлатилган Россия активлари билан нима қилишимиз мумкинлиги борасида қонуний чекловлар мавжуд», — деди Жанет Йеллен.
Украина президенти Володимир Зеленский 12 апрель куни Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарларига мурожаатида Россия Марказий банкининг бутун дунё бўйлаб музлатиб қўйилган активларини мусодара қилиш ва улардан Украинани қайта қуриш учун фойдаланишга чақирди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, бу қадам «тажовузкордан етказилган зарар товонини ундириш» учун зарур. «Россия ўз агрессиясининг тўлиқ нархини ҳис қилиши керак», деди Зеленский видео-алоқа орқали.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
15:44