Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кипр ҳукумати банклардан Россияга қарши санкцияларга риоя этишни талаб қилди
Кипр Марказий банки раҳбари Константинос Иродотунинг айтишича, оролдаги барча банклар санкциялар рўйхатига киритилган россияликлар ҳисобларини музлатиб қўйишни бошлаган.
Фото: Reuters
Кипр ҳукумати маҳаллий банкларни Россияга қарши санкцияларга риоя қилишга чақирди. Расмийлар Европа Иттифоқи томонидан киритилган чекловлар бузилишига тоқат қилмайди, деди 19 апрель, чоршанба куни ҳукумат матбуот котиби Константинос Летимбиотис. «Президент амалга оширилиши лозим бўлган самарали ҳаракатлар рўйхатидан иборат «йўл харитаси» тайёрланишини талаб қилди, - деди у. - Биз мамлакатимизнинг ишончини ҳимоя қилишимиз керак, Европа Иттифоқи санкцияларидан четга чиқишга тоқат қилмаймиз».
Апрель ойида Қўшма Штатлар бир неча Кипр компанияларига, шунингдек, Вашингтон миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор бўлган Кипр фуқаролари ва резидентларига нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Буюк Британия, ўз навбатида, икки юристни тегишли рўйхатга киритди: Христодулос Вассилиадесни – Усмонов билан ҳамкорлик қилгани учун, Деметрис Иоаннидесни – олигарх Роман Абрамовичга ишлагани учун. Кипр ҳукумати Вассилиадеса ва Иоаннидесага нисбатан жиноий иш қўзғатилишини истисно қилмади.
Кипр Марказий банки раҳбари Константинос Иродоту , ўз навбатида, мамлакатнинг барча банклари «рўйхатларга киритилган шахслар банк ҳисобларини музлатиб қўйишни бошлаган»ини маълум қилди.
Мавзуга оид
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:27 / 03.03.2026
Айрим иловаларда картадан картага пул ўтказишда ўтказма мақсадини кўрсатиш мажбурий бўлди
13:43 / 02.03.2026
Кипрдаги Британия авиабазаси дрон ҳужумига учради
15:05 / 25.02.2026