Жаҳон | 16:36 / 24.04.2023
22793
2 дақиқада ўқилади

WP: Киев урушнинг бир йиллиги муносабати билан Москвага зарба бермоқчи бўлган

Фото: Getty Images

2023 йил февралида Киев Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг бир йиллиги муносабати билан Москвага зарба беришни режалаштирган эди, деб ёзади The Washington Post АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг махфий ҳисоботига таяниб. 

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси («ГУР») бошлиғи Кирилл Буданов офицерлардан бирига 24 февраль куни кенг кўламли зарбаларга тайёргарлик кўришни буюрган, шу қаторда Россия Федерациясининг Қора денгиз порти жойлашган Новороссийскка ҳужум қилиш мўлжалланган эди, деб ёзади газета. 

Бу Украинанинг душман ҳудудига чуқур зарба бериш қобилиятини кўрсатадиган йирик рамзий операция бўлиши назарда тутилганди, дея таъкидланади ҳужжатда. 

22 феврал куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) томонидан эълон қилинган яна бир махфий ҳужжатда айтилишича, «ГУР» «Вашингтон илтимосига биноан» Москвага зарба беришни кейинга қолдиришга рози бўлган, деб таъкидлайди WP. 

Мавзуга оид