Зўравонлик: Тошкентда яна бир мактаб ўқувчиси бир гуруҳ қизлар томонидан дўппосланди
Шайхонтоҳурда мактаб ўқувчилари бир бўлиб бошқа қизни дўппослагани акс этган видео тарқалди. Масъулларга кўра, “муштумзўр” қизлар бир ой аввал гап талашиб қолгани сабаб ўзидан катта бўлган мактабдошини “самосуд” қилишган.
25 апрел куни ижтимоий тармоқларда 3 нафар қизнинг жабрланувчини уриб, тепкилагани кўрсатилган видеоси тарқалди. Унда дўппосланган қиз зўравонлардан кечирим сўраб, урмасликларини илтимос қилганини ҳам эшитиш мумкин.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унга кўра, воқеа 25 апрел куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.
“Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г.лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М. ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagramʼидаги саҳифасига жойлаб тарқатган. Жиноят жазосиз қолмайди”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқармага кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча қўшимча маълумотлар очиқланганича йўқ.
ИИББнинг дастлабки ўрганишларига кўра, қизлар бир ой аввал ўзаро гап талашиб қолгани сабаб шу ҳолат юзага келган. Шундан сўнг, вояга етмаган, 2010 йилда туғилган С.С. ва унинг дугоналари 2009 йилда туғилган К.М. ни уриб, узр сўрашини талаб қилган.
Қайд этилишича, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Янгиҳаёт туманидаги 331-мактабнинг юқори синфида таҳсил олувчи бир неча қизлар ўзидан кичик бўлган ўқувчини калтаклагани аск этган видео ҳам тарқалганди. Кейинроқ мактаб раҳбарияти жабрланувчи бир беҳаё суратда юқори синфда ўқувчи қиз тасвирланганини айтиб, мактабда миш-миш тарқатгани сабаб уни дўппослашганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:35 / 25.09.2024
Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди
18:35 / 22.09.2024
Тошкентда аёл ёш боласини аёвсиз ургани видеоси тарқалди
11:14 / 12.08.2024
Ойналари синган Gentra — Навоий кўчасида кўп қаватли уй фасадидаги мармарлар кўчиб тушяпти
09:15 / 12.07.2024