Ўзбекистон | 07:26 / 27.04.2023
9614
2 дақиқада ўқилади

Италия Ўзбекистонда ақлли дубулға ишлаб чиқаришга 1 млн евродан ортиқ сармоя киритади

Ушбу қурилма видео ва аудио контент оқимидан фойдаланган ҳолда операторларга масофавий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Фото: mininnovation.uz

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ИННОПРОМ-2023 доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида «Иллогиc» (Италия) ва Mind as Engine (Ўзбекистон) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик битими саноатнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган. 

Италия компаниясининг дастурий-аппарат мажмуаси видео ва аудио контент оқимидан фойдаланган ҳолда операторларга масофавий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи ақлли дубулға ҳисобланади. Қурилма ходимларни масофавий малака марказига улайди ҳамда уларга реал вақт режимида ахборот алмашиш имконини беради.

Бундан ташқари, ҳамкорликнинг асосий мақсадлари технологиялар трансферини амалга ошириш, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, дастурий-аппарат мажмуасини жорий қилиш ва уни Марказий Осиё бозорига татбиқ этишдан иборат.

Mind as Engine бошқаруви раисининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида технологиялар трансферини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга 1 миллион евродан ортиқ сармоя киритиш режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид