Жаҳон | 16:18 / 27.04.2023
3604
2 дақиқада ўқилади

Европарламент Украинадан божсиз импортни узайтириш тўғрисида келишиб олди

Фото: Picture Alliance

Европарламентнинг халқаро савдо қўмитаси Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Европа Иттифоқининг импорт божларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни яна бир йилга узайтиришни маъқуллади

Бу Украинанинг бутун дунё билан савдо қилиш имкониятини чеклаб қўяётган Россия ҳарбий ҳаракатлари давом этаётгани шароитида Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун зарур, дейилади баёнотда. Амалдаги қарор 5 июнда тугайди. 

Украинадан келадиган саноат товарлари жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Европа Иттифоқи-Украина ассоциацияси шартномасига мувофиқ нол қийматда божга тортилади, шунинг учун улар 27 депутат томонидан қўллаб-қувватланган ушбу таклифга киритилмаган. 

Бир депутат қарши овоз берди, етти нафар депутат бетараф қолди. Бу масала бўйича Европарламент бутун пленумининг овоз бериш жараёни 8-11 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

«Ушбу чора-тадбирлар Украинанинг Европа Иттифоқи ички бозорига босқичма-босқич интеграциялашуви йўлида ишлаётганимиз сабабли, ҳозир ва келажакда мамлакат барқарорлигини мустаҳкамлаш учун жуда муҳимдир. Бизнинг Украина билан бирдамлигимиз изчил, шаффоф ва мустаҳкамдир», - деди Украина бўйича доимий маърузачи Сандра Калниете.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид