Kia брендининг биринчи EV6 электр кроссовери Ўзбекистонда икки комплектацияда тақдим этилади: орқа приводли ва стандарт тортув батареясига эга комплектацияда ёки тўлиқ приводли ва каттароқ ҳажмли батареяга эга комплектацияда

Янги Э-ГМП платформаси туфайли Kia EV6, реал шароитлардаги узоқроқ юрилиш масофаси захирасининг ва ультра тез зарядланиш технологияларнинг фойдали уйғунлигини таклиф этади.

EV6 учун нархлар 699 900 000 сўмдан бошланади

2023 йил 28 апрель, Тошкент ш. – Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ROODELL компанияси, мамлакатда тўлиқ электрик бўлган Kia EV6 кроссовери сотувлари бошлаганини эълон қилди. Kia’нинг тарихида ҳали ўхшаши бўлмаган, илк, анъанавий ёки гибрид ҳаракатланиш манбайига эга бўлган модель, икки – Air ва GТ-Line комплектацияларда – 699 900 000 699,900,000 сўмдан 899,900,000 сўмгача бўлган нархларда тақдим этилмоқда.

EV6, юқори технологик ва фақатгина электромобиллар учун мўлжалланган Kia’нинг 800 Вольтли кучланиш остида ультра тез зарядланиш имконини таъминловчи E-GMP глобал модулли платформаси асосида ишлаб чиқилгандир. Моделнинг дизайни янги "Қарама-қаршиликлар уйғунлиги" фирма фалсафаси тамойилларига мувофиқ амалга оширилган. EV6 қиёфаси ажойиб стилистик элементлар ва скулптур шаклларни мужассамлаштириб, интерьери одми ва юқори технологикдир. Янги платформанинг афзалликлари бўлган, полга ўрнатилган ясси батарея ва катта ғилдираклар базаси (2900 мм) – ўз классидаги  ички маконни таклиф қилиш имкониятини яратди.

Ўзбекистонда KIA EV6 икки версияда тақдим этилади: битта (қуввати 170 от кучи, айлантириш моменти 350 Н•м) электр моторга ва 58 кВт*соат энергия захираси бўлган тортув батареясига эга, орқа ўққа уланган приводли версияда ёки умумий қуввати 325 от кучига қадар бўлган, айлантириш моменти 605 Н•м га тенг иккита электр моторга (ҳар бир ўқ учун биттадан) ҳамда оширилган ҳажмли батарея (77,4 кВт*соат)га эга версияда. Бундай батареялар 500 км дан ортиқ юриш масофаси захирасини таъминлайдилар. Кучлироқ бўлган версиядаги EV6, 100 км/соат тезликка 5,2 сония ичида тезлаша олади. Ультра тез зарядланиш имконияти тортув батареясини 18 дақиқада 10% дан 80% гача зарядлаш имконини беради.

Бошланғич Air комплектацияси 699 900 000 сўм нархда таклиф этилади. Ушбу комплектациянинг ўзидаёқ, юқори технологик электр кроссовер ажойиб замонавий жиҳозланишга эга. Автомобилга адаптив проектсион матрицали LED-фаралар, ёруғликдиодли кундузги юриш чироқлари (LED DRL), кўзгулар корпусидаги бурилиш сигналлари такрорлагичлари, орқа спойлерда жойлаштирилган LED стоп-сигналлар такрорлагичига эга тўлиқ ёруғликдиодли орқа чироқлар ва ёруғликдиодли орқа туманга қарши чироқлар ўрнатилган. EV6 Air енгил қотишмадан тайёрланувчи дискли, шиналари ўлчами 235/55Р19 бўлган, 19” ўлчамдаги ғилдираклар билан жиҳозланади. Электромобиль шиналарни таъмирлаш тўплами билан жиҳозланади.