Делегацияларга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи раҳбарлик қилдилар.
Учрашув иштирокчилари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлигининг турли масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро муносабатларни жадаллаштириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Маслаҳатлашувларда саноат кооперациясини фаоллаштириш, сайёҳлик алмашинувларини кучайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

















