Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Эрон ҳамда Корея Республикаси элчилари Ҳамид Найрабодий ва Ким Хи Санг билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида томонларнинг сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

















