Жаҳон | 08:11 / 02.05.2023
12940
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй: Россиянинг Бахмутдаги операцияси муваффақиятсизликка учради

Оқ уй маълумотларига кўра, Россия қўшинларининг Донбассдаги Бахмут ҳудудида ҳужуми “тўхтаб қолди ва муваффақиятсизликка учради”. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтондаги брифингда маълум қилди. 

Фото: Picture Alliance

Унинг сўзларига кўра, сўнгги беш ой ичида биргина Бахмут ҳудудидаги Россия кучининг йўқотилиши 100 минг кишини ташкил этган, 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг ярми "Вагнер" жангчиларидир.

Жон Кирби Украинанинг йўқотишлари ҳақида маълумот бермаслигини таъкидлади, чунки “улар бу ерда - қурбон, Россия -босқинчи”. 

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй армияси АҚШ бошчилигидаги давлатлар коалицияси томонидан қуроллантирилаётган ва тайёргарликдан ўтказилаётган яқин иттифоқдошининг вазифаларини мураккаблаштириши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид