Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Апрель ойида улгуржи истеъмолчилар 30 млн куб метр табиий газни талон-торож қилди
Қонунбузарликлар АГТКШ, иссиқхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш шохобчаларида аниқланган.
Апрель ойида 262 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 29,7 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича таҳлил қилинганида:

- Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 4 та ҳолатда 0,5 млрд сўм;
- иссиқхоналарда 3 та ҳолатда 0,8 млрд сўм;
- ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 43 та ҳолатда 10,8 млрд сўм;
- умумий овқатланиш шохобчаларида 45 та ҳолатда 0,4 млрд сўм;
- бошқа улгуржи истеъмолчилар томонидан 167 та ҳолатда 16,4 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:40 / 07.07.2026
Нефт маҳсулотлари захирамиз 2−3 ой учун етарли — Энергетика вазирлиги
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
08:45 / 24.06.2026