Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балиқчилик хўжаликлари учун субсидия миқдорлари камайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзгаришларга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар республика бюджетидан балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади (илгари тегишинча 3000 ва 1000 сўм ажратилар эди).
Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 1 майдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 11.06.2026
Президент ҳузурида балиқчилик тармоғини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
17:38 / 12.05.2026