Учрашувда, шунингдек, Индонезиядаги етакчи сайёҳлик агентлиги Alfayyaz Travel раҳбари Абдул Жаббар иштирок этди.
Музокаралар давомида Индонезия уламолар кенгаши кўмагида Ява оролида Ўзбекистон ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми имкониятларини тарғибот қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув натижасида тарғибот ишларининг биринчи босқичи сифати жорий йилнинг учинчи чорагида Ява оролида «Самарқанд кунлари»ни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

















