ISW: Россия Бахмутга ҳужумдан воз кечган бўлиши мумкин
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг кутилаётган қарши ҳужумига тайёргарлик кўриш учун Бахмутга ҳужумдан воз кечган бўлиши мумкин, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW).
Навбатдаги таҳлилий шарҳда айтилишича, шу тарзда «Вагнер» ХҲК ва унинг асосчиси Евгений Пригожин потенциал қийин вазиятга тушиб қолган.
Аввалроқ Пригожин бир қатор видеоларни эълон қилган эди, унда у ҳиссиётли тарзда Мудофаа вазирлигидан ХҲКни снарядлар билан таъминлашни талаб қилиб, акс ҳолда 10 майдан бошлаб гуруҳ жангчиларини Бахмутдан олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилган.
ISW таҳлилчиларига кўра, Пригожиннинг ғазаби Мудофаа вазирлиги ўз эътиборини Бахмутдан бошқа жанговар ҳудудларга кўчирганини кўрсатади, бу эса «вагнерчиларнинг» самарали фаолият юритиш қобилиятига жиддий путур етказиши мумкин.
Бироқ, таъкидланганидек, ХҲК ўқ-дорилар йўқлигига қарамай, Бахмутни тўлиқ қўлга олишга ҳаракат қилишни тўхтатмаяпти.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024