Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия бўш иш ўринларини тўлдириш масаласини муҳокама қиляпти
Ўзбекистон ва Германия Саксония-Анҳальт федерал ерида мавжуд бўлган 5 мингта таълим соҳасидаги вакант жойлар ҳамда бўш иш ўринларини тўлдириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Германиянинг энг йирик нашрларидан бири Sueddeutsche Zeitung газетаси веб-сайтида меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Нашрда қайд этилишича, Саксония-Анҳальт федерал ери Ландтагининг президенти Гуннар Шелленбергер ўзбекистонлик ишчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш ниятини маълум қилган. Шунингдек, у тегишли лойиҳа Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётганини таъкидлаган.
«Шартнома лойиҳасига мувофиқ Саксония-Анҳальт федерал ери ҳудудида мавжуд бўлган 5 мингта таълим соҳасидаги вакант жойлар ҳамда бўш иш ўринларини 2024 йил 1 январдан 2028 йил 31 декабрга қадар ўзбекистонлик ёшлар ва меҳнат мигрантлари томонидан тўлдириш кўзда тутилган», деб ёзади Sueddeutsche Zeitung.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025